Иситиш тизими ва иссиқ сув нархи ҳам оширилади
- 01.08.2019 14:39
- 4487
- Ўзбекистон
2019 йилнинг 15 августидан иситиш тизими ва иссиқ сув таъминоти учун ҳам тарифлар ошади, деб хабар бермоқда “Тошиссиққуввати”.
Маълум бўлишича, аҳоли учун марказий иситиш тизимига бир ойлик тариф турар-жой квадрат метри учун 1 772 сўмгача оширилади (ҳозирда — 1 610,99 сўм).
Иссиқ сув таъминоти учун янги тариф ҳисоблагичсиз киши бошига 20 470 сўмни ташкил этади (ҳозирда — 18 609,24 сўм), ҳисоб ускунаси бўлганда иссиқ сув таъминоти кубометрига 5 242 сўмга (ҳозир - 4 765,20 сўм) тенг бўлади.
Умумий ювиниш хонаси бўлган ётоқхоналарда яшовчилар учун иссиқ сув нархи киши бошига бир ойда 15 228 сўмни (ҳозирда — 13 843,47 сўм) ташкил этади.
15 августдан бошлаб етказиб берилаётган иссиқ энергиясининг улгуржи нархи ҚҚСни ҳисобга олмаганда, бир Гкал учун 106 500 сўм, ҚҚС билан қўшилган ҳолда 127 800 сўмни ташкил этади.