Испания ҳукумати коронавирус қурбонлари хотирасига ўн кунлик мотам эълон қилди
- 27.05.2020 12:20
- 41
- COVID-19
Испания ҳукумати 27 май санасидан эътиборан коронавирус қурбонлари хотирасига мамлакат бўйлаб ўн кунлик мотам эълон қилди. Бу ҳақда 26 май куни Испания Ҳукуматининг расмий вакили Мария Хесус Монтеро хабар берди.
“Вазирлар кенгаши бугун эрталаб коронавирус пандемияси қурбонлари хотирасига мамлакат бўйлаб ўн кунлик мотам эълон қилиш ҳақида декларация қабул қилди. Мотам эртадан бошлаб ўн кун давом этади. Барча давлат ташкилотлари биноларида ва денгиз ҳарбий кучлари кемаларида байроқлар туширилади”, деди Монтеро.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа