Испаниянинг Ла Нусия шаҳрида ўтказилган “Boxam” халқаро турнирида Ўзбекистон терма жамоаси 4 олтин ва 2 бронза медалини қўлга киритди
- 04.02.2024 10:13
- 31
- Спорт
-92 кг. вазнда жанг олиб борган боксчимиз Шоҳжаҳон Абдуллаев рақиби, мезбон давлат боксчиси Реес Пла Эммануел рингга чиқмагани сабабли Шоҳжаҳон Абдуллаев мусобақани олтин медаль билан якунлади. Шунингдек, вазни -63,5 кг. бўлган Мужибилло Турсунов финалда Амит Кумар (Ҳиндистон) устидан зафар қучиб, мусобақа ғолибига айланди.
Турнир давомида -71 кг. вазн тоифасида рингга кўтарилган Ҳавасбек Асадуллаев мексикалик Марcо Вердени таслим этиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди. -80 кг. вазндаТўрабек Ҳабибуллаев мезбонлар вакили Бернал Пабло Cойни енгиб, делегациямизга яна бир олтин медални келтирди.
Эслатиб ўтамиз, мусобақада Лазизбек Муллажонов ва Руслан Абдуллаев ўз вазн тоифасида бронза медалига сазовор бўлган эди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа