Исроил-Фаластин зиддияти: асосий воқеалар

🔻  Исроил мудофаа кучлари бир кечада 750 та ҳарбий объектга, жумладан, ҲАМАСнинг юқори мартабали амалдорлари қароргоҳларига зарба берганини маълум қилди.

🔻  Исроил БМТга 1,1 миллион фаластинлик Ғазо сектори жанубига 24 соат ичида эвакуация қилиниши кераклиги ҳақида маълум қилган.

🔻  БМТ аҳолини Ғазо жанубига гуманитар оқибатларсиз кўчиришни имконсиз деб ҳисоблайди ва Исроилни аҳоли учун бу талабни бекор қилишга чақирди. Ташкилот фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатувчи агентлиги ўзининг асосий операция маркази ва халқаро ходимларини Ғазо сектори жанубига кўчирган.

🔻   Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторида қуруқликдаги операцияга тайёр, дея хабар беради Исроил ҳарбийлари. Ғазо сектори билан чегарага қўшин, танк ва бошқа ҳарбий техникалари кўчирилган. Шу кеча-кундузда Ғазога ҳаво ҳужумлари давом этмоқда.

🔻   Исроил мудофаа кучлари мамлакат шимолида Ливан билан чегарани мустаҳкамламоқда.

🔻   Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Қўшма Штатларни Фаластин-Исроил можароси “ўтига бензин қуйишга” уринаётганликда айблади.

🔻   АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп журналистлар билан суҳбатда Бинямин Нетаняхунинг Исроил бош вазири лавозимидан кетиши тарафдори эканлигини айтди.

🔻   Парижда фаластинликларни қўллаб-қувватлаган митинг тарқатилди. Европанинг бошқа шаҳарларида ҳам Фаластин ёки Исроил тарафдорлари норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда.

🔻  Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти можаро авж олгандан бери Ғазо секторидаги тиббиёт муассасаларига 34 та ҳужум қайд этилгани ҳақида баёнот берди: 11 нафар тиббиёт ходими ўз хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган.