Истеъмолчилар ҳуқуқлари қандай ҳимоя қилинмоқда?
Вилоятда айни фаолият билан шуғулланувчи ҳудудий бирлашма томонидан 2023 йилда 3 297 та мурожаат ўрганилиб, ижобий ҳал этилиши натижасида истеъмолчилар фойдасига 18,7 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ундирилган.
Шундан 7 ҳолатда судларга даъво аризалари киритилиб, истеъмолчиларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган ва 6,7 миллиард сўмдан ортиқ истеъмолчилар кўриши мумкин бўлган зарарнинг олди олинган.
Бундан ташқари, ҳамкор ташкилотлар билан ўтказилган тадбирларда 92 та савдо объектларида 3 330 дона қиймати 1,5 миллиард сўм бўлган истеъмолга яроқсиз маҳсулотлар савдодан олинган.
Шундан 18 та савдо объекти раҳбарларига огоҳлантириш берилиб, муддати ўтган товарлар ихтиёрий равишда утилизация қилинган.
32 та савдо объекти раҳбарларига маъмурий жарималар қўлланилган, 42 та савдо объекти бўйича тегишли чоралар кўриш юзасидан прокуратура идораларига маълумот киритилган.