Ит коронавирусни ҳидлаб топади

Россияда «Аэрофлот» кинологик хизмати коронавирусни ҳидлаб аниқлайдиган итлардан фойдаланмоқчи.

Айни пайтда ўқув марказида 15 ит ўргатилмоқда. Шу мақсадда шоқол ва лайка дурагай зоти - шалайка танлаб олинди. Бу итларнинг ҳид билиш сезгиси жуда ривожланган. Улар келажакда коронавирус касаллиги аломатларини ҳидлаб аниқлаши мумкин.

Ҳозирда махсус ўргатилган итлар диабет, Паркинсон касаллиги, безгак ва бошқа хасталикларга чалинган йўловчиларни ҳидлашданоқ сезади. Энди улар сафига янги йилдан бошлаб коронавирусни аниқловчи хизмат итлари қўшилади.

«АиФ» (2020 йил 42-сон)дан Т.МУРОД тайёрлади.