IT соҳаси вакиллари учун мукофот жамғармаси 1 миллион долларлик танлов ўтказилади
- 23.08.2022 11:19
- 96
- Ўзбекистон
Бу ҳақда ягона интерактив давлат хизматлари портали телеграм каналида эълон қилинди.
Хабарга кўра, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб республиканинг барча ҳудудларида AКТни қўллаш орқали масофавий хизматларни экспорт қилиш марказлари босқичма-босқич ташкил этилади.
2023 йилдан бошлаб ҳар йили ёшларнинг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги стартап лойиҳаларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Aхборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан умумий мукофот жамғармаси 1 миллион доллар бўлган Президент соврини учун танлов ўтказилади.
2022-йил 1 октябрдан бошлаб AКТ соҳасида IT -таълим хизматларини кўрсатиш, дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиш ҳамда экспортга йўналтириш бўйича стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танлов асосида 1 миллиард сўмгача бўлган грантлар ажратиш тартиби жорий қилинади.