Жаҳон банки: Меҳнат муҳожирлари 2018 йилда ўз ватанларига жўнатган маблағ рекорд суммани кўрсатмоқда

Жаҳон банки ҳисоботига кўра, 2018 йилда меҳнат муҳожирлари ривожланган давлатлардан ўз юртларига  $529 млрд. доллар маблағ жўнатганлар. Бу ҳақда кеча 8 апрель куни эълон қилинган Жаҳон банки ҳисоботларида келтирилган. 2017 йилда жўнатилган маблағ $483 млрд. долларни ташкил этган эди ва 2018 йилда ўсиш 9.6% бўлди.

Жаҳон банки таҳлилчиларининг фикрича, меҳнат муҳожирлари жўнатган маблағнинг 2017 йилдаги кўрсаткичга қараганда сезиларли ошишига сабаб биринчи навбатда АҚШдаги иқтисодий вазиятнинг яхшиланиши, шунингдек, Россия ва Форс кўрфази давлатларида иқтисодий вазият яхши бўлганида, деб баҳоламоқда.

Ҳисоботда Россиядаги меҳнат муҳожирларининг пул жўнатмалари ва МДҲдаги вазият ҳақида батафсил ёзилган:

"МДҲ мамлакатлари учун асосий маблағ келтирадиган Россия иқтисоди 2018 йилда кескин тебранишларсиз бир маромда ишлагани туфайли бу ердан кўп пул жўнатиладиган Украина ва Марказий Осиё давлатлари, Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон меҳнат муҳожирларининг пул жўнатмалари 2018 йилда анча ўсди. Украинага дунёнинг турли давлатларида ишлаб юрган меҳнат муҳожирлари томонидан умумий ҳисобда $14 млрд. доллар маблағ жўнатилди ва бу 2017 йилдаги кўрсаткичдан 19% га кўп", дейилади ҳисоботда.