Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус пандемияси тугаш муддатини айтди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюроси раҳбари Ханс Клюге коронавирус пандемияси 2022 йил бошида тугашини айтди.

"Энг ёмон сценарий ортда. Биз вирус ҳақида тарқала бошлаган 2020 йилга қараганда кўпроқ биламиз. Вирус бутунлай йўқ бўлиб кетмайди, аммо юқорида айтилган санага қадар чекловларга эҳтиёж қолмайди. Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, вазият қандай ривожланиб боришини ҳозирча аниқ айтиб бўлмайди.

Коронавируснинг янги мутацияларига келсак, бу оддий жараён, чунки вирус одамларга мослашишга ҳаракат қилмоқда”, деди ташкилот вакили.

Агар керак бўлса, янги мутацияларга қарши курашишда вакциналарни ўзгартириш мумкин, аммо нолдан яратиш шарт бўлмайди, дея хулоса қилди мутахассис.