Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавируснинг янги тури пайдо бўлиши сабабларини ва ваҳимага тушмасликни билдирди
ЖССТ Буюк Британияда коронавируснинг янада хавфли мутацияси пайдо бўлиши сабабини айтди ва ваҳимага тушмасликка чақирди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти пандемия ва эпидемия департаменти директори Сильви Бриан BFMTV телеканалида маълум қилди.
«Юқиш тезлиги ва кўплиги билан вируснинг турланиш эҳтимоли ҳам ортади. Бундан ташқари, коронавирус ҳайвонлардан келиб чиққанлиги сабабли, мутация пайтида у аста-секин инсон танасига мослашади. Шунинг учун ҳар бир аниқланган мутацияни таҳлил қилишда унинг қандай янги хусусиятга эгалиги, қандай ўзгариш рўй бергани ёки бу шунчаки, оддий эволюцион жараёнлигини аниқлаш керак", деб тушунтирди ЖССТ департаменти директори.
Ҳозирги кунда ЖССТ SARS-CoV-2 мутациясидан ўлим ҳолати қайд этилмади. Ташкилот, шунингдек, янги штамм вакцина самарадорлигига салбий таъсир қилишига шубҳа билдирди.
Бриан Буюк Британияда жорий қилинган чораларни тўғри деб атади. У оммавий эмлаш бошлангунга қадар жорий этилган чекловлар янги мутациянинг тарқалишининг олдини олади, деб ҳисоблайди. Шунга қарамай, вирус билан боғлиқ вазият ноаниқлигича қолмоқда ва ҳар бир мамлакат қўшимча эҳтиёт чораларини кўрса, фойдадан холи бўлмайди.
Аввал Буюк Британияда топилган коронавируснинг янги тури Голландия, Дания, Австралия ва Италияда ҳам аниқланди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, коронавируснинг янги тури олдингисига қараганда тезроқ тарқалмоқда. Аммо ҳозирча уни ўта хавфли деб бўлмайди. Бундан ташқари, вирус мутацияси вакцинага турлича таъсир кўрсатиши ҳақида ҳеч қандай далил йўқ.
14 декабрь куни Буюк Британия соғлиқни сақлаш вазири Мэттью Хэнкок мамлакатда SARS-CoV-2нинг янги тури топилганлигини маълум қилди. Ўтказилган тадқиқотлар вируснинг дастлабки шаклидан кўра тезроқ тарқалишини кўрсатди. Шунинг учун вирус одамдан одамга тез юқиши туфайли ўта юқумли ҳисобланади.