Жамоат транспортида йўл ҳақи: Электрон тизимга ўтинг ва 50 фоизлик имтиёздан фойдаланинг!

Самарқанд шаҳар жамоат транспортида тариф тизимини такомиллаштириш тўғрисида
Вилоят ҳокимининг ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикасининг “Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида”ги Қонунининг 12-, 16-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги “Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-59-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда Самарқанд шаҳри жамоат транспортида транспорт карталаридан фойдаланувчи йўловчилар қамровини ошириш ва табақалашган тарифларни жорий этиш орқали шаҳар йўловчи транспорти корхоналари молиявий-хўжалик фаолиятининг самарадорлигини ошириш, шунингдек, аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида ҚАРОР ҚИЛАМАН:
1. Вилоят транспорт бошқармасининг Самарқанд шаҳри жамоат транспорти тарифларини ошириш юзасидан таклифи маъқуллансин.
2. Самарқанд шаҳри ҳудудида шаҳар йўловчи транспорти – автобус, электробус ва трамвайларда қатновларни амалга ошириш учун чекланган тарифлар миқдори бир йўловчи учун:
а) тўлов нақд пул орқали амалга оширилганда – 3 000 (уч минг) сўм;
б) тўлов транспорт ва банк картаси орқали амалга оширилганда 1 марталик чекланган тариф миқдори – 2 000 (икки минг) сўм этиб белгилансин.
3. Қуйидагилар:- қатновлар сонига боғлиқ ҳолда жамоат транспортида транспорт карталари орқали тўловларни амалга ошириш бўйича тарифлар миқдори 1-иловага;
- электрон тўлов тизимлари (транспорт карталари)дан фойдаланилган ҳолда бир соат ичида бир йўналишли йўловчи транспортидан бошқасига ўтиш сонидан келиб чиққан ҳолда имтиёзли тарифлар миқдори 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Самарқанд шаҳри ҳокимлиги (Ф.Умаров), вилоят транспорт бошқармаси (Р.Тожиев) тегишли ташкилотлар билан биргаликда оммавий ахборот воситалари, жамоатчилик вакиллари ва экспертларни жалб қилган ҳолда:
а) аҳоли орасида:
- янги ташкил этиладиган жамоат транспорти йўналишларининг афзаллиги, қулайлиги, тезкорлиги ҳамда мунтазамлиги;
- жамоат транспортида электрон тўлов тизимларидан фойдаланишнинг ҳамда табақалаштирилган тарифларнинг афзалликлари ва қулайликлари кенг ёритилишини таъминласин;
б) тадбиркорлик субъектлари орасида “босиб ўтилган йўл” ва “сифат” мезонлари бўйича бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда жамоат транспорти фаолиятини молиялаштиришнинг янги тизими жозибадорлиги ва кафолатланган бизнесга айланаётганлиги юзасидан брифинглар ўтказсин.
5. Вилоят ҳокимининг ўринбосари (А.Шукуров), вилоят транспорт бошқармаси (Р.Тожиев), Самарқанд шаҳар ҳокимлиги (Ф.Умаров):
Самарқанд шаҳри жамоат транспортида электрон тўлов тизими кенг жорий этилишини инобатга олган ҳолда аҳолининг етарли миқдорда транспорт карталари билан таъминланишини;
- шаҳар ҳудудида транспорт карталарини сотиш шохобчаларининг ташкил этилишини;
жамоат транспорти воситалари ҳаракатини барча йўналишларда кеч соат 22:00 га қадар, туристик йўналишларда эса 24 соат давомида амалга оширилишини таъминласин.
6. Вилоят транспорт бошқармаси (Р.Тожиев) мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб, ўн кун муддатда қонун ҳужжатларига мувофиқ йўловчиларни ташувчи тегишли ташкилот ва корхоналар билан тузилган шартномаларга қонунчиликда ўрнатилган тартибда тегишли қўшимча ва ўзгартиришлар киритилишини таъминласин.
7. Вилоят телевидениеси (Д.Исматов), “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари таҳририяти (Ф.Тошев)га ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
8. Вилоят ҳокимининг 2023 йил 6 сентябрдаги “Самарқанд шаҳар жамоат транспортида тариф тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги 246-7-0-Қ/23-сон қарори ўз кучини йўқотган, деб ҳисоблансин.
9. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
10. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Шукуров зиммасига юклатилсин.
Вилоят ҳокими в.б. А.Бобоев
2025 йил 15 апрель, №123-7-0-Қ/25
***
Қарорга 1-илова
Қатновлар сонига боғлиқ ҳолда жамоат транспортида транспорт карталари орқали тўловларни амалга ошириш бўйича тарифлар МИҚДОРИ
T/r |
Tarif rejalarini nomlanishi |
Tarif turlari (kun) |
Tarif rejalarining narxi, |
1. |
“Cheksiz” avtobus, elektrobus* |
1 |
7 000 |
5 |
34 000 |
||
7 |
47 000 |
||
10 |
67 000 |
||
15 |
101 000 |
||
20 |
135 000 |
||
30 |
200 000 |
||
90 |
578 000 |
||
180 |
1 030 000 |
||
365 |
1 927 000 |
||
2. |
“Cheksiz” avtobus, elektrobus, tramvay* |
1 |
8 000 |
5 |
46 000 |
||
7 |
65 000 |
||
10 |
92 000 |
||
15 |
139 000 |
||
20 |
185 000 |
||
30 |
277 000 |
||
90 |
788 000 |
||
180 |
1 447 000 |
||
365 |
2 715 000 |
Izoh*: Imtiyozli transport kartalaridan foydalanuvchilar (pensionerlar, nogironligi bo‘lgan shaxslar, talabalar, umumiy o‘rta ta’lim muassasalari, akademik litseylar, kasb-hunar maktablari, kollejlar hamda texnikumlar o‘quvchilari) uchun 50% chegirma qo‘llaniladi.
***
Қарорга 2-илова
Электрон тўлов тизимлари (транспорт карталари)дан фойдаланилган ҳолда бир соат ичида бир йўналишли йўловчи транспортидан бошқасига ўтиш сонидан келиб чиққан ҳолда имтиёзли тарифлар МИҚДОРИ
T/r |
Tarif rejalarini nomlanishi |
To‘lov tizimi |
Tarif rejalarining narxi, |
1. |
1 soatlik A+A+A+A |
Birinchi avtobusda to‘lov* |
2 000 |
Ikkinchi avtobusda to‘lov* |
1 000 |
||
Uchinchi va keyingi avtobuslarda to‘lov |
0 |
||
2. |
1 soatlik T+A+A+A |
Tramvayda to‘lov* |
2 000 |
Birinchi avtobusda to‘lov* |
1 000 |
||
Ikkinchi avtobusda to‘lov* |
1 000 |
||
Uchinchi va keyingi avtobuslarda to‘lov |
0 |
||
3. |
1 soatlik A+T+A+A |
Birinchi avtobusda to‘lov* |
2 000 |
Tramvayda to‘lov* |
1 200 |
||
Ikkinchi avtobusda to‘lov* |
1 000 |
||
Uchinchi va keyingi avtobuslarda to‘lov |
0 |
||
4. |
1 soatlik A+A+T+A |
Birinchi avtobusda to‘lov* |
2 000 |
Ikkinchi avtobusda to‘lov* |
1 000 |
||
Tramvayda to‘lov* |
1 200 |
||
Uchinchi va keyingi avtobuslarda to‘lov |
0 |
||
5. |
1 soatlik A+A+A+T |
Birinchi avtobusda to‘lov* |
2 000 |
Ikkinchi avtobusda to‘lov* |
1 000 |
||
Uchinchi avtobusda |
0 |
||
Tramvayda to‘lov* |
1 200 |
A - avtobus;
T - tramvay;
Avtobusning faqat old eshikdan chiqishga ruxsat etiladi.
Yo‘lovchi birinchi transportga chiqishdagi to‘lov qilingan (faqat transport kartasi orqali) vaqtdan boshlab hisob davri boshlanadi.
Bir soatlik tarifda tramvaydan faqat bir marta foydalanish tavsiya etiladi. Ikkinchi marta yangidan 60 minutlik hisob davri boshlanadi.
Izoh*: Imtiyozli transport kartalaridan foydalanuvchilar (pensionerlar, nogironligi bo‘lgan shaxslar, talabalar, umumiy o‘rta ta’lim muassasalari, akademik litseylar, kasb-hunar maktablari, kollejlar hamda texnikumlar o‘quvchilari) uchun 50% chegirma qo‘llaniladi.