Жанубий Корея президенти биринчи марта Украинага ҳарбий ёрдам етказишга рухсат берди
- 19.04.2023 14:30
- 48
- Хориж
Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёль биринчи марта Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш имкониятини тан олди, деб ёзади Reuters.
"Агар халқаро ҳамжамият қабул қила олмайдиган вазият юзага келса, масалан, тинч аҳолига ҳар қандай кенг кўламли ҳужум, қирғин ёки уруш қонунларининг жиддий бузилиши, биз учун фақат гуманитар ёки молиявий ёрдамнигина талаб қилиш қийин бўлади", деган у агентликка интервьюда.
Агентликнинг таъкидлашича, “Сеул Украинага қурол етказиб бериш истисносидан кейин бир йилдан кўпроқ вақт ўтгач, биринчи марта қурол етказиб беришга тайёрлигини билдирмоқда”.
Пентагоннинг аввалроқ ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган махфий ҳужжатларига асосланиб тарқалган хабарларда Жанубий Корея томонидан АҚШга етказиб берилган артиллерия снарядларини Киевга қайта сотиш эҳтимоли борлиги маълум бўлган. Аммо АҚШ томони мазкур ҳужжатларнинг аксарияти сохта эканини билдирган.