Жазони ўтаётган 5 киши авф этилди

Президентимизнинг жорий йил 19 мартдаги "Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида"ги фармони вилоятимиздаги жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган 5 нафар фуқарога нисбатан қўлланилди.

Наврўз умумхалқ байрами арафасида эълон қилинган, халқимизга хос эзгулик, бағрикенглик, инсонпарварлик, меҳр-оқибат ва кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларни ифода этган ушбу фармонга мувофиқ вилоят жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган фуқароларнинг икки нафари ўз оилалари бағрига қайтарилди, 3 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддати қисқартирилди.

Алишер МАРДИЕВ,

вилоят прокуратураси бўлим прокурори.