"ЖЧ-2026" саралаш босқичи: Футболчиларимиз Эрон терма жамоасига қарши майдонга тушади
- 09.10.2024 14:35
- 215
- Спорт

Эртага, 10 октябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионати саралаши доирасида Эрон терма жамоасига қарши ўйнайди.
Эрон кучли терма жамоалардан бири. Футболчиларимиз бу жамоага қарши уч марта майдонга тушган. Иккала жамоа бир-бирини яхши билади.
Бўлажак баҳсда легионер ўйинчиларимиз тўлиқ таркиб билан иштирок этадиган бўлса-да, соғлигидаги муаммолар туфайли бош мураббий Сречко Катанец қатнаша олмайди. Ўйинчиларимиз мураббий ёрдамчиси Владо Радманович етакчилигида майдонга тушади.
Футболчиларимиз мазкур баҳсда тўлиқ оқ либосда, дарвозабон эса яшил либосда ҳаракат қилади.
Ўзбекистон – Эрон баҳси эртага, соат 19:00 да Тошкент шаҳридаги "Бунёдкор" стадионида бошланади.
Теглар:
Футбол
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Самарқандда нега “кармашка” йўқ?
- 27 дақиқа аввал
- Самарқанд
Энг муҳим 20 га яқин хизмат тури бир жойда
- Кеча, 18:13
- Иқтисодиёт
Нуҳ пайғамбаримизнинг мушуги
- 19/04, 21:47
- Мутолаа