ЖЧ-2026 саралашидан ўрин олган Бразилия – Аргентина ўйинида йирик тартибсизлик содир бўлди

Мадҳиялар ижро этилаётганда Бразилия ва Аргентина мухлислари ўртасида муштлашув бошланди. Полиция меҳмон аргентиналик мухлислар фаоллигини “дубинкалар” билан тўхтатишга ҳаракат қилди. Жараёнга футболчилар аралашиб, вазиятни тинчлантира олмагач, Месси ўз жамоасини майдондан олиб чиқиб кетишга қарор қилди.

Учрашув ярим соатга кечикиб бошланди. Асосан қўполлик ва кескинликдан иборат бўлди. 63-дақиқада Отаменди томонидан урилган гол Аргентинага меҳмонда муҳим ғалаба келтирди. Бразилия эса кетма-кет учинчи ўйинда мағлубиятга учраб антирекордлар ўрнатмоқда.