Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти судлари йил бошидан буён 49 нафар шахсни суд залидан озодликка чиқарди

Бу маълумот жиноят ишлари бўйича Самарқанд ва Жиззах вилоятлари судлари судьялари иштирокида видеоконференцалоқа тарзида ўтказилган минтақавий семинарда қайд этилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳиятиги бағишланган йиғилишда йилнинг биринчи чорагида икки вилоят судларида кўрилган ишлар, судланувчиларга жазо тайинлашда қонун нормаларини тўғри қўлланилишини таъминлаш ва бу борада ягона суд амалиётини шакллантириш масалалар муҳокама қилинди.

Таъкидланишича, 2019 йил дастлабки уч ойида жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти судлари томонидан 718 шахсга жазо тайинлаб ҳукм чиқарилган. Жумладан, 524 киши ёки судланувчиларнинг 73 фоизига озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган. 246 шахсга ахлоқ тузатиш ишлари, 193 шахсга озодликни чеклаш жазоси қўлланилган.

Ғ.ҲАСАНОВ.