Жиноят содир этган шахс қидирилмоқда
 
                                                                        Самарқанд шаҳри бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими хабар беришича, 1992 йилда Тожикистон Республикасида туғилган Элназаров Абдулаҳад Самиевич Самарқанд вилояти ҳудудида жиноят содир этганлиги сабабли ИИБ ходимлари томонидан қидирилмоқда.
У Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбланган. А.Элназаровнинг алоҳида белгилари:
- бўйи 175–180 сантиметр, бужмайган, сочлари узунроқ қора, бурни ўртача ҳолатда, тишлари табиий.
Абдулаҳад Элназаров Самарқанд шаҳар Ибн Холдун кўчаси 15-уй 24-хонада яшаган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта, оилали 2 нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган, ёғоч ўймакорлиги устаси бўлиб ишлаб келган.
Кимки ушбу шахсни кўрган ё у ҳақда маълумотга эга бўлса, ўзларига яқин ҳудуддаги ички ишлар идораларига хабар беришларини сўраймиз.
 
                 
                                     
                                     
                                     
                                     
                                    