Жиззахда автомашинани олиб қочган мактаб ўқувчилари ушланди
- 22.06.2019 23:23
- 123
- Ўзбекистон
21 июнь куни Жиззах шаҳрида соат 01.00 ларда номаълум шахслар М.Улуғбек маҳалласи ҳудудида жойлашган “Жиззах темир йўл вокзали” автотураргоҳида эшиклари очиқ ҳолда қаровсиз қолдирилган Ш.Рашидов туманида яшовчи 38 ёшли У.С. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинани ҳайдаб қочган.
Олиб борилган қидирув ишлари натижасида автомашина Ш.Рашидов тумани “Янгиҳаёт” МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Жиззах-Фориш” йўлининг 24-км.дан техник соз ҳолда топилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Ш.Рашидов тумани Раваллиқ маҳалласида яшовчи, 11-сонли ўрта мактабнинг икки нафар 9-синф ўқувчилари О.А. ва Н.А.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа