Жиззахда ёш қизнинг ўлимига сабаб бўлган аттракцион тўлиқ битмаган ҳолда олиб келиб ўрнатилгани аниқланди

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Истироҳат боғларида аттракцион қуришда хавфсизлик чоралари: муаммо ва ечимлар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.

Тадбирда журналистлар Жиззахда истироҳат боғидаги фожиали воқеа учун ким жавобгар экани ҳақида савол берди.

“Жиззахдаги бахтсиз ҳодиса учун аттракционни сотиб олган тадбиркор ва боғ маъмурияти жавобгар, — деди қўмита раиси Бахтиёр Ғуломов. — Аниқланишича, тадбиркор ушбу аттракционни Ўзбекистонда буюртма асосида ясаттирган. Тадбиркор ҳали тўлиқ битмаган аттракционни ўзим тугатиб оламан, деб олиб кетган. Ва алалоқибат гувоҳи бўлганимиздек, бахтсиз ҳодиса келиб чиқишига сабабчи бўлган”.