Жиззахлик 40 ёшли фуқаро ов қуролидан 6 маротаба ўқ узиб, суиқасд содир этди

Бош прокуратура ов қуроли қўллаган ҳолда одам ҳаётига суиқасд қилиш жинояти юзасидан баёнот берди.
Қайд этилишича, 2019 йил 20 октябрь куни соат 00.00 ларда Жиззах вилояти Ш.Рашидов тумани, Тоқчилик маҳалласида фуқаро Зафар И. (1979 йилда туғилган) фуқаро Ёрқин Б. (1999 йилда туғилган) ҳамда унинг қариндошлари билан ўзаро жанжаллашиб, МС-2112 русумли ов қуроли билан уларга қарата 6 маротаба ўқ узиб, қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан 21 октябрь куни Ш.Рашидов тумани прокуратураси томонидан Зафар И.га нисбатан ЖКнинг 25, 97-моддаси 2-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилган ва процессуал тартибда ушланган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.