Жомбойда юк автомобили пиёдалар ўтиш жойида қонуний тўхтаган "Матиз"ни уриб кетди
- 14.04.2022 10:21
- 336
- Ҳодиса

Бугун,14 апрель куни соат 07:40 ларда, Самарқанд вилояти, Жомбой тумани ҳудудидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг 1070-километрида 1991 йилда туғилган ҳайдовчи С.Н. тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган пиёдага йўл бериб тўхтаган. Бу вақтда, бир йўналишда ортидан ҳаракатланиб келган ҳайдовчи, 2002 йилда туғилган Р.Ю. ўз бошқарувидаги юк автомобилини тўхтатишга улгурмасдан "Matiz" автомобилининг орқа томонига тўқнашиб бошқарувни йўқотган ва юк автомобили ағдарилган. "Matiz" автомобили ўнг томон пастликка тушиб кетган.
ЙТҲ натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.
Ушбу ЙТҲ юзасидан Жомбой тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
Теглар:
ЙТҲ
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Маданий мухториятдан сиёсий мухторият сари
- 1 соат аввал
- Маслаҳат
Мутолаа: КЎНГИЛ. Ҳикоя
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Бўлган воқеа: Қалдирғоч келди
- 2 соат аввал
- Мутолаа