ЖССТ: Дунёда бир ҳафталик COVID-19 билан касалланиш ҳолати рекорд даражада кўпайди
- 23.09.2020 07:50
- 191
- Хориж
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бир ҳафталик дунё бўйлаб COVID-19 билан касалланиш ҳолати бўйича янги рекорд натижа қайд этилганини, деярли 2 миллион одам касалланганини маълум қилди. Бу ҳақда Lenta.ru нашри хабар берди.
ЖССТ тақдим этган маълумотга кўра, 14 сентябрдан 20 сентябрга қадар дунё бўйлаб 1 998 987 нафар коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолати қайд этилган, 36 764 нафар бемор вафот этган. Шунга қарамасдан ўлим ҳолати ўтган ҳафтага нисбатан 10 фоизга камайган.
Бир муддат илгари ЖССТ раҳбари Тедрос Аданом Гебреисус касаллик ва пандемия хуружлари инсон ҳаётининг бир қисми эканини, келгусида бундай хуружларни қайтариш учун дунё мамлакатлари тайёр туришлари кераклигини таъкидлади.
Теглар:
ЖССТ