ЖССТ келгуси ҳафтада коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 10 миллиондан ошишини тахмин қилди

Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус матбуот анжуманида маълум қилди.

“Айни вақтда 9,4 миллиондан ортиқ одам COVID-19 инфекцияси билан касалланган. 482 мингдан ортиқ одам янги турдаги вирус туфайли ҳалок бўлди. Вирус тарқалишининг дастлабки ойида ўн нафар касалланган ҳақида хабар қилинган эди. Бироқ сўнгги ойда тўрт миллиондан ортиқ янги касалланганлар аниқланди”, дея таъкидлади Гебрейесус.

ЖССТ раҳбари коронавирус билан курашиш учун имкони борича ҳаракат қилиш зарурлигини таъкидлади. Унинг фикрига кўра, биринчи навбатда, барча оғир аҳволдаги беморларни кислород билан таъминлаш лозим.