ЖССТ коронавирус билан боғлиқ вазият Европада ёмонлашганини маълум қилди

Коронавирус билан боғлиқ вазият Европада ёмонлашмоқда. Бироқ саросимага тушишга сабаб йўқ. Бу ҳақда 17 сентябрь куни ташкилотнинг Европа ҳудуди соғлиқни сақлаш директори Ханс Клюгге маълум қилди.

“Олдимизда жудаям жиддий вазият юзага келмоқда. Кунлик касалланиш ҳолатлари сони март ойида пандемиянинг Европадаги юқори нуқтаси кузатилган кунлик касалланиш сонидан ошди. Ўтган ҳафтада ҳафталик касалланиш ҳолати 300 мингдан ошиб кетди. Европа мамлакатларининг ярмидан кўпи сўнгги икки ҳафтадаги касалланиш ҳолати 10 фоиздан кўпга ошгани ҳақида маълум қилди”, деди у.

Унинг сўзларига кўра, энг кўп касалланиш ҳолати 25-41 ёш атрофида бўлган одамларда қайд этилмоқда. Клюгге барча мамлакатларни вирус билан кураш олиб боришда бирдамликка чақирди.