ЖССТ: Пандемияга қарши вакцина бойларгагина эмас, балки барча учун етказиб берилади

Одамлар коронавирусга қарши вакцинани камида 2021 йилнинг биринчи ярмида қўлга киритади. Бу ҳақда ЖССТ фавқулодда вазиятлар дастури директори Майкл Райан маълум қилди.

Райаннинг сўзларига кўра, ишлаб чиқариш бўйича эришилган ютуқларга қарамасдан, воситанинг қўлга киритилиш муддатига реал қараш зарур. Шунингдек, у ЖССТ вакцина дунёнинг барча бурчакларига етиб боришини таъминлаш устида ишлар олиб бораётганини таъкидлади.
“Ушбу пандемияга қарши вакцина бойлар учун эмас, камбағаллар учун ҳам эмас. У барча учун”, деб таъкидлади Райан.