Журналистга таҳдид қилинишига йўл қўйилмайди

Олий Мажлис Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 24 апрелда қабул қилинган «Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда, дея хабар беради ЎзА.

Унда ҳеч ким журналистдан эълон қилинаётган хабарлар ёки материаллар олдиндан келишиб олинишини, шунингдек уларнинг матни ўзгартирилишини ёхуд уларнинг нашрдан бутунлай олиб ташланишини (эфирга берилмаслигини) талаб қилиш ҳуқуқига эга эмаслигига оид меъёр қонундан ўрин олган.

Журналистнинг давлат органларининг очиқ ҳайъат мажлисларида ва оммавий тадбирларида ҳозир бўлиши, журналистлик сирини ошкор этмаслиги, журналистларнинг касбга оид одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этишига оид меъёрлар ҳам қонунга киритилмоқда.

Журналистни аккредитация қилиш масаласи ҳам қонундан ўрин олмоқда.