"Канцлер қаерда?" Германия матбуоти янги канцлернинг Украина масаласидаги сукутидан ғазабланмоқда
Ангела Меркел канцлер лавозимини тарк этгач, Германия Европа дипломатик майдонидаги доминант ролини аста-секин йўқота бошлади. Масалан, бошқа Ғарб давлатлари Украина инқирозини ҳал қилишда фаол иштирок этаётган бир пайтда, Меркель ўрнига келган Олаф Шольц сукут сақламоқда ва бу учун қаттиқ танқидга учрамоқда. Немис матбуотидаги мақолалардан бирида "Олаф Шольц қаерда?" деб сўралса, машҳур Der Spiegel немис журнали унинг "йўқолиб қолиш санъати"ни масхара қилди.
7 февраль, душанба куни канцлер Шольц Жо Байден билан учрашиш учун АҚШга жўнаб кетди, бугун, 8 февраль куни эса Франция ва Польша президентлари Эммануэль Макрон ва Анжей Дуда билан учрашиши режалаштирилган. Немис дипломатиясидан нима кутиш мумкин?
Ғарбга садоқат
Германия канцлери фаол "телефон дипломатияси" билан шуғулланишдан ўзини четга олмоқда. Германия ҳам Украинага қурол етказиб беришдан бош тортиб, яқинда атиги 5000 дона дубулға таклиф қилди халос. Шунинг учун Вашингтонда "энг муҳими, Шольц учун Берлин Ғарб иттифоқига содиқ қолишини ва принципиал жиҳатдан ўз юзини кўрсатиш бўлади", деб ҳисоблайди америкалик экспертлар.
"Ўтган ҳафта Германиянинг Қўшма Штатлардаги элчиси Эмили Хабер Берлинга эслатма ёзди ва Германия обрўсига катта зарар етказилиши ҳақида огоҳлантирди", деб ёзади New York Times. "Гап нафақат оммавий ахборот воситаларда, балки шубҳалана бошлаган конгрессменларда. Элчининг ёзишича, кўпчилик республикачилар фикрича, «Берлин газ олишни давом эттириш учун “Путин билан «ишқий муносабат»га киришган”.
Энди Шольц бундай шубҳаларни йўқ қилиши керак ва эҳтимол унга Украинани четлаб ўтиб, Европага газ етказиб беришга мўлжалланган Россиянинг "Шимолий оқим-2" газ қувурига қарши санкциялар ҳақида тўғридан-тўғри гапиришига тўғри келар.
Меркелга тақлид
Гарчи ташқи сиёсат ҳеч қачон Шольцнинг устун томони бўлмаган бўлса-да, энди немис сайловчилари унинг ўз қадр-қиммати ва қандай чиқишини орзиқиб кутмоқда. У кўпинча парда ортида ишлашни афзал кўрган Ангела Меркель услубига тақлид қилишга ҳаракат қилаётган кўринади. Бироқ уни ҳеч ҳам “кўринмас” деб айтиб бўлмас эди, дея хулоса қилади газета.
Украинадаги позиция
Германия Украинага етарлича ёрдам бермагани ҳақидаги танқидларга жавобан Шольц, Германия "Украинани иқтисодий жиҳатдан энг кўп қўллаб-қувватлаганини" айтди.
Унинг таъкидлашича, Германия инқирозли ҳудудларга қурол экспорт қилиш бўйича қатъий мезонларга амал қилган ҳолда сўнгги етти йил ичида Украинага 2 миллиард доллар ажратган.
Хуллас, АҚШ ва Буюк Британия Украинага қурол-яроғ юборган бир пайтда Германия қурол беришдан бош тортди. Ўзларининг коалиция келишувида марказий чап СПД, Яшиллар ва неолиберал эркин демократлар инқирозли ҳудудларга қурол етказиб берилишини олдини олиш учун чекловчи қурол экспорти сиёсати тўғрисида келишиб олишди.
Шу билан бирга, Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба германиялик ҳамкасби Анналена Бурбок билан музокаралар чоғида қурол-яроғ етказиб бериш бўйича потенциал ечим топилганини айтди.
"Биз нафақат Германия у ёки бу сабабларга кўра нимадир қила олмаслиги, балки Украинани қўллаб-қувватлаш ҳаракатлари ҳақида гаплашдик. Гап хусусан, мудофаа ва хавфсизлик соҳасида борди. Бу очиқ суҳбат бўлди, позицияларимиз ҳақиқатдан ҳам фарқ қилсада, лекин вазифамиз - ечимлар излаш. Бугун биз туташ нуқталар ва ечим лойиҳасини топдик деб ўйлайман. Энди Германия ҳукумати қадамини кутаман", деди Кулеба.