Карантин даврида Самарқанд туманида 300 минг АҚШ долларига помидор экспорт қилинди

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида гидропоника усулида иссиқхоналар ташкил этилаётгани сифатли полиз маҳсулотларини етиштиришда муҳим ўрин тутмоқда. Бундай ихчам ва самарадор иссиқхоналар кўплаб янги иш ўринлари яратиш имконини бераётир.

Самарқанд тумани ҳокими, прокурор, ИИБ бошлиғи тумандаги “Green Agro Trade Group” масъулияти чекланган жамиятида ана шундай инновацион технология асосида ташкил қилинган иссиқхона фаолияти билан танишди.

Жорий йилда фаолияти йўлга қўйилган иссиқхонада айни пайтда помидор парваришланмоқда. 8 киши доимий иш билан банд. Мавсум вақтида бу ерда 20 нафар ишчи меҳнат қилади.

- Иссиқхона 3 гектар майдонни эгаллаган бўлиб, "Асака банк" томонидан ажратилган 1,5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит эвазига ташкил этилган, - дейди иссиқхона раҳбари Соли Раҳимов. - Айни вақтгача иссиқхонада етиштирилган помидор ички бозорга чиқарилди. Карантин бўлишига қарамасдан, тадбиркорларга яратилган кенг имкониятлардан самарали фойдаланиб, маҳсулотни Россия давлатига экспорт қиляпмиз. Бугунги кунга қадар 300 минг АҚШ долларига тенг маҳсулот экспорт қилдик.

Сектор раҳбарлари карантин сабаб тадбикорнинг фаолиятига тўсиқлар бўлмаслиги учун керакли тавсияларни беришди. Мавжуд муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилди.

Самарқанд тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.