Карантин туфайли бўшаб қолган шаҳарлар ёввойи жониворлар томонидан “ишғол” қилинмоқда

Бугунги кунда кўплаб мамлакатлардаги шаҳарларда карантин жорий этилмоқда. Одамларнинг кўчага чиқиши тақиқланган ёки чекланган шаҳарларда ёввойи жониворлар пайдо бўлаётир.

Тайлор Ҳанкинс ўзининг твиттер-аккаунтида шудай ёзмоқда: “Карантиннинг учинчи куни: жониворлар шаҳарни забт этди. Орқа ҳовлида олмахон соябонимни ўғирлаб кетмоқчи. Энди у соябон олмахонники”.

Япониянинг қадимий пойтахти Нарада шаҳрида жойлашган Нара қўриқхонасида 1300 га яқин буғулар тўдаси яшайди. Ушбу жониворлар одамлар томонидан бериладиган егулик билан озиқланишга ўрганиб қолган. Карантин сабаб қўриқхонага ташриф буюрувчилар деярли йўқ. Шу боис буғулар егулик илинжида шаҳар бўйлаб айланиб юрибди.

Италияликлар шаҳар кўчаларида пайдо бўлиб қолган ёввойи тўнғиз, эчки ва отларни кузатишмоқда. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси taylorswifh шундай ёзмоқда: “Италия карантинининг учинчи куни: ҳамма жой ёпиқ, ҳамма уйлар ва ҳоказо... Шаҳримизга ёввойи тўнғизлар “бола-чақа”си билан кўчиб келган! Жудаям кулгили ҳолат".

Таиланддаги маймунлар “жиноий тўдалар”га бирлашиб олиб, егулик излаб, шаҳар ҳудудларини бўлиб олишди.

Венеция сувлари карантин оқибатида тоза бўлганидан сўнг, у ерда дельфинлар пайдо бўлди.