Карантинда қуритилган мева ва сабзавотларни хорижга экспорт қилиш учун қаердан рухсат олиш керак?
- 07.08.2020 20:45
- 120
- Иқтисодиёт
➖Қуритилган мева ва сабзавотларни хорижга эксперт қилишга рухсат олиш учун қаерга мурожаат қилишим керак? Карантин остидаги маҳсулот импорт қилинганда омборхона фумигацияси зарурми?
Саволларга Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Дурдона Очилова жавоб берди:
➖ Чет элга олиб чиқиш учун қуритилган маҳсулотингиз бўлса, ҳудудий ўсимликлар карантини инспекцияси ёки бевосита Республика «Ўздавкарантин» инспекциясига мурожаат қилишингиз мумкин.
Инспекциянинг karantin.uz сайтида қуритилган маҳсулотларни хорижга экспорт қилиш талаблари билан танишишингиз мумкин.
Шунингдек, экспорт қилишда фумигация, яъни омборни кимёвий зарарсизлантириш жараёни ўта муҳим ҳисобланади. Импорт бўлиб олиб келинган карантин остидаги маҳсулот жойлаштирилишидан олдин омборхона фумигация қилиниши лозим. Бунда маҳсулот зарарланишининг олди олинади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!