“Ansorjon agro saxovati” 300 минг АҚШ долларига тенг маҳсулот экспорт қилди

Гап Самарқанд туманидаги “Ansorjon agro saxovati” фермер хўжалиги аъзоларининг олма, гилос ва узум етиштиргани, бу маҳсулотларни экспортга чиқараётгани ҳақида бормоқда.

Буни ёзаётганимиз ҳам бежиз эмас. Аксарият фермерлар маҳаллий бозорларга-да маҳсулот чиқаришни эплолмаётган бир пайтда мазкур хўжалик маҳсулотини саралаб, хорижга сотмоқда. Аниқроғи, “Ansorjon agro saxovati” фермер хўжалигининг экспорт географияси бугунги кунда Россия, Қозоғистон, Туркманистон, Туркия, Беларусь ҳамда Афғонистон каби давлатлар ҳисобланади. Бу ерда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган 1500 тонна сиғимга эга музлаткичли омборхона ҳамда 14 гектар интенсив токзор барпо қилинган.

Жорий йилнинг ўтган даврида фермер хўжалик томонидан 300 минг АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулот экспорт қилинди. 2021 йилнинг охирига қадар 2 миллион АҚШ доллари миқдорида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилиш режалаштирилган.

Маълумот ўрнида: Самарқанд вилоятида жорий йил бошидан бугунги кунга қадар жами қиймати 246,6 минг АҚШ долларилик гилос хорижга экспорт қилинган.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати.