Карим Бензема «Олтин тўп-2022» совринини қўлга киритди

Франция пойтахти Париж шаҳрида дунёнинг 66-энг яхши футболчиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбир France Football журнали томонидан ташкил этилди.

Футбол бўйича мавсумнинг энг яхши футболчисига бериладиган «Олтин тўп-2022» совринини Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳужумчиси Карим Бензема қабул қилиб олди.

Ўз навбатида, энг яхши аёл футболчи учун «Олтин тўп» «Барселона» футболчиси Алексия Путельясга берилди.

Шунингдек, мавсумнинг энг яхши дарвозабонига бериладиган Лев Яшин соврини «Реал» посбони Тибо Куртуага топширилди.

Энг яхши ёш футболчи учун бериладиган Раймон Копа мукофотига эса «Барселона» ярим ҳимоячиси Гави лойиқ деб топилди.