Каттақўрғон туманида содир этилган қотиллик бўйича 2 киши гумонланувчи сифатида жалб этилган
- 09.05.2022 10:21
- 914
- Жиноят ва жазо
Ижтимоий тармоқларда Каттақўрғон тумани Қиймадўз қишлоғида мудҳиш қотиллик рўй берганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Вилоят прокуратураси қотиллик жинояти юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, суд тиббий экспертининг 2022 йил 8 майдаги маълумотномасида марҳум Ф.Қ.нинг танасида, яъни ўнг елка бўғими, ўнг тирсак бўғими, ўнг тизза бўғими соҳаси ҳамда кўкрак қафаси чап томонида шилинмалар, кўкрак қафаси орқа юзасида санчилиб кесилган яралар, кўкрак қафаси орқа юзаси плевра бўшлиғига тешиб ўтиб, иккала ўпкани жароҳатловчи санчилиб кесилган яралар бўлиб, унинг ўлими ички ва ташқи қон кетишдан келиб чиққанлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Каттақўрғон туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, 2 нафар фуқаро гумонланувчи сифатида жалб қилиниб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 35 дақиқа аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!