Каттақўрғон шаҳар ҳокими ўринбосари ҳокимнинг маҳалладаги ёрдамчиси бўлди
- 12.01.2022 15:21
- 571
- Самарқанд
Каттақўрғон шаҳар ҳокими ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган Феруза Раҳимова 2022 йил 11 январдан ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилди.
Шаҳар ҳокимининг бу ҳақдаги қарори шу йилнинг 11 январь куни шаҳар ҳокимини вақтинча бажарувчи Б.Сайипов томонидан имзоланган.
Самарқанд вилояти ҳокимининг 2022 йил 11 январдаги фармойиши иловасида келтирилишича, Ф.Раҳимова Каттақўрғон шаҳридаги Ермачит маҳалла фуқаролар йиғинида ҳоким ёрдамчиси вазифасига тайинланган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
"Мен қозиман, вазир эмас"
- 7 дақиқа аввал
- Мутолаа
«Янги Ўзбекистон»: Қурилишлар нега ортда қоляпти?
- 18 дақиқа аввал
- Самарқанд
Самарқандда буюк алломалар мероси тикланмоқда
- 48 дақиқа аввал
- Жамият