Каттақўрғон туманида 22 хонадон карантинга олинган

Каттақўрғон туманида коронавирус инфекцияси билан касалланган кишилар қайд этилмаган ва айни пайтда туман “яшил” ҳудуд ҳисобланади. Аммо, туман ҳокимлиги ахборот хизматининг маълумотига кўра, ҳозирда маҳаллалардаги 22 хонадонда истиқомат қилувчи 171 киши уй шароитида карантинга олинган.

Шу пайтгача туманда карантин қоидаларини бузган 28 нафар фуқарога нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.