Каттақўрғон туманида қишлоқ хўжалиги соҳаси фидойиларига мотоцикл совға қилинди

Президентимиз ташаббуси билан декабрь ойининг иккинчи якшанбаси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни сифатида нишонлаб келинади. Сана муносабати билан Каттақўрғон туманида ҳам тантанали тадбир ташкил этилди.

Унда туман ҳокими А.Баҳромов қишлоқ хўжалиги ходимларини касб байрами билан табриклаб, бир гуруҳ соҳа фидойиларига, жумладан, “Жума Ҳайитов” фермер хўжалиги раиси Тоштемир Ҳайитов ва Мирзо Улуғбек муқобил машина трактор парки раиси Ибодилла Мардоновларга мотоцикл, туманда йил давомида илғор бўлган 18 нафар ММТП раиси, 50 нафар фермер, 50 нафар теримчи, 20 нафар отряд раҳбари, 30 нафар механизатор, 25 нафар сувчи, 30 нафар пиллакор ва 10 та ҳудудга бириктирилган вакилларга туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Жаҳонгир САФАРОВ.