Каттақўрғон туманида тиббиёт ходимларига тўланмаган қўшимча ҳақ адлия бўлими аралашуви билан ундириб берилди
- 19.11.2020 16:00
- 201
- Саломатлик
Тўланмаган сумма 11 миллион сўмдан кўпроқни ташкил қилади. Ҳолат Каттақўрғон тумани тиббиёт бирлашмасида ва туман санитария-эпидемиологик осойишталик марказида ўтказилган мониторинг давомида аниқланган.
Аниқланишича, соғлиқ учун хавфли ва оғир меҳнат шароитларида ишлаётган ходимларнинг тариф ставкасига (лавозим маошига) қўшимча ҳақ тўланмаган. Хусусан, тиббиёт бирлашмаси туғруқ комплексининг 4 нафар ходимига 1 миллион 858 минг сўм, туман санитария-эпидемиологик осойишталик марказининг 6 нафар ходимига 9 миллион 346 минг 826 сўм тўлаб берилмаган.
Ушбу қўшимча иш ҳақлари туман адлия бўлими тақдимномасига асосан ундириб берилди.
Сирож МАМАРАЖАБОВ,
Каттақўрғон тумани адлия бўлими бош маслаҳатчиси.