Каттақўрғонда 16 нафар фуқарога ишга жойлашиши учун йўлланма берилди, 4 нафарига ишсизлик нафақаси тайинланди

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги маълум қилди.

Аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида ўтказилган ярмаркада 35 та ташкилот 315 дан ортиқ бўш иш ўринлари билан иштирок этиб, 94 та фуқаролар (35 нафари хотин-қизлар, 26 нафари ёшлар ва 13 нафари умумий ўрта таълим мактаби, академик лицей, касб-ҳунар коллежи ва олий таълим муассасалари битирувчилари) қатнашди.

16 нафар фуқарога доимий ишга жойлашиши учун йўлланмалар берилиб, 4 нафарига ишсизлик нафақаси тайинланди.

Шунингдек, ярмаркада иштирок этган 74 нафар фуқарога касб-хунарга ўқитиш имкониятлари, жамоат ишларига қатнашиш тўғрисида тегишли маълумотлар, меҳнат қонунчилиги юзасидан тушунтириш ва маслаҳатлар берилди.