Каттақўрғонда қулупнай кўчати сеялкада экиляпти

Каттақўрғон туманида бу йил 1000 гектар ерда хориждан келтирилган серҳосил, бир йилда икки марта ҳосил берадиган қулупнай экиш режалаштирилган.

Ўтган йили тумандаги “Рўзимурод Мавлонов” фермер хўжалиги томонидан Польшадан эскпортбоп қулупнай уруғи келтирилиб, 18 гектар ерда маҳаллийлаштирилди ва жорий йилда тумандаги фермерлар маҳсулотларини бозорларга етказиб бермоқда.

– Эътиборли жиҳати шунаки, бу қулупнай кўчатлари замонавий сеялкаларда, плёнка остига экилмоқда, – дейди Агроинспекциянинг туман бўлими бошлиғи Нурали Намозов. – Маҳаллий рационализаторлар Туркиядан келтирилган замонавий сеялкаларга қўшимча ускуналар ўрнатиб, қулупнай кўчати экишга мослаштирди. Ушбу мослама ёрдамида бир кунда 10 гектар ерга қулупнай қадаляпти.

Абдували ХУДОЁРОВ.