Каттақўрғонда ёшларга қаердан, унумдорлиги қандай бўлган ер майдонлари ажратиляпти?

Каттақўрғон туманида 18-30 ёшгача ишсиз фуқаролар 36 мингдан ортиқни ташкил қилади. Бу кам миқдор эмас. шулардан 3 424 нафари “Ёшлар дафтари”га киритилган.

Хўш, уларни иш билан таъминлаш бўйича қандай тадбирлар амалга ошириляпти? Масалан, деҳқончилик билан шуғулланишни истаган ёшларга қаердан ер майдонлари ажратиляпти? Бу ерларнинг унумдорлиги қандай?

Айтиш мумкинки, қишлоқ хўжалигида ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида шу пайтгача ёшларга 214 гектар ер майдони ажратилди.

Навбатдаги ер ажратиш тадбири бугун Таварон ва Мундиён маҳаллалари ёшлари учун бўлди. Уларнинг 13 нафарига “Рўзимурод Мавлонов” ва "Назокат олтин даласи" фермер хўжаликларидан 3,25 гектар унумдор ер майдони берилди.

Шунингдек, яқинда Россия давлатидан қайтиб келган Равшан Убайдуллаевга 25 сотих ер майдони ажратилиб, унга меҳнат қилиши ва оиласи даромадини таъминлаш учун шароит яратиб берилди.

 

Жаҳонгир Сафаров.