“Кавказ асираси ёҳуд Шурикнинг янги саргузаштлари” фильми ҳақида қизиқарли фактлар

1. “Кавказ асираси” фильми ғояси Гайдайда ҳали “Ы операцияси” - талабанинг саргузаштлари ҳақидаги биринчи фильм тасвирга олинаётган вақтда туғилди. Бироқ комедия экранга чиққанидан сўнг, режиссёр “Ы операцияси” уни чарчатганини таъкидлади. Гайдайга Шурикни у ҳар тарафлама очиб бергандек туйилди, қолаверса уччовлон фирибгарлардан имкони бўлган ҳамма сувни сиқиб бўлганди (улар ҳам Гайдайнинг ҳамма сувини сиқиб бўлишганди). Лекин комедиянинг давомини тасвирга олишдан қочишни режиссёр имконини тополмади.

2. Фильм бошидаги Шурикни бир юриб, бир тўхтаб оладиган (Нина ёнидан ўтганда) эшаги ёдингиздами. Ўша лавҳа тасвирга олинаётганда учта эшак иштирок этган, уларни юриш ёки тўхтаб туришга мажбур қилиш учун, фильм ижодкорлари уларни устидаги юк вазнини ўзгартиришган. Агар хуржун оғир бўлса, эшаклар юришни хоҳламасдан жойида тўхташар эди. Ва тескариси.

3. Диалог ва саҳна кўринишларининг бир қисмини актёрларни ўзлари жараён вақтида “кашф” қилишган. Масалан, қўрқоқнинг ибораси: “Кимнинг пойафзали? (рус тили “туфля” бирлик сонда айтилган, бироқ “туфли” – пойафзал рус тилида фақат кўплик сонда қўлланилади) Ҳа, меники экан. Раҳмат”, шунингдек ўртоқ Сааховнинг: “шляпангни еч” ибораси.

4. Тасвирга олиш жараёнининг ўзида Никулин узун қўллари билан товонини қашлаш, улкан шприц билан Моргуновга укол қилиш саҳналарини ўйлаб топган. Дарвоқе ўша шприцни циркдан олиб келишган, уколни эса Моргуновга эмас, унинг оёқларида беркитилган ёстиққа қилишган. Шрицни беркиниб олган Никулин у ёқ, бу ёқга чайқатиб турган.

5. Нина ролини ижро этган – Наталья Варлей – кўпгина хавфли эпизодларни ўзи ижро этган. Автомобильни ўзи хайдаган, Шурикни қутқариш учун, дарёга шўнғиган, қоядан сим арқон билан пастга тушган, ойнадан сакраган. (Аслида тасвирга олиш кранининг арқонида).

6. “Яшаш, яхши!” саҳнасини тасвирга олиш жараёнида, Вицин бир хўплам ҳам пиво ичишдан бош тортди, чунки актёр умуман спиртли ичимлик ичмас эди. Ичимликни наматак сиропига ўзгартиришганда, Гайдай томошабинлар ҳийлани фаҳмлашларини тушунди. Бешинчи дубьл олишдан кейин Вицин бир қултим пиво ичишга рози бўлди.

7. Фильмни муваффақиятидан кейин, унинг ижодкорлари фильмни давомини тасвирга олишни режалаштиришди. Фильм сценарийси бўйича унда ўша персонажлар иштирок этишлари керак эди: Саахов, уччавлон ва Жабраил жазони ўташмоқда, Нина эса туман раҳбари этиб тайинланади. Бу лойиҳани бадиий кенгаш маъқулламади ва лойиҳа қоғозда қолиб кетди.

8. Дарвоқе, ушбу фильм афсонавий учлик иштирокидаги сўнгги фильм бўлиб қолди. Гайдай Моргуновнинг оғир табиатидан чарчади, актёрларнинг ўзлари ҳам ўзаро қийинчилик билан чиқишишар эдилар. Моргуновнинг қилиғи, охирги нуқтани қўйди, материални кўригига ичиб олган хонимча билан келган Моргунов, режиссёр Гайдайни номаъқул сўзлар билан ҳақорат қилди. Гайдай хонадан бегоналар чиқиб кетишини талаб қилди (хонимчани назарда тутиб), бироқ хонимча билан бирга Моргунов ҳам чиқиб кетди. Бу воқеадан кейин режиссёр сценарийдан, Моргунов иштирокидаги барча саҳналарни ўчириб ташлади. Гайдай актёрни бошқа бирга ишлашга таклиф қилмади, ҳатто у билан барча алоқаларини узди.

Бекзод Мусурмонов тайёрлади.