Кеча Самарқандда 153 бемор коронавирусдан тузалди, 26 киши инфекцияни юқтириб олди
🔺2021 йил 14 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 96 368 (+251) нафарни ташкил этмоқда.
🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌 5 нафари Андижон вилоятида,
📌 2 нафари Бухоро вилоятида,
📌 3 нафари Жиззах вилоятида,
📌 2 нафари Навоий вилоятида,
📌 26 нафари Самарқанд вилоятида,
📌 5 нафари Сирдарё вилоятида,
📌 1 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌 6 нафари Хоразм вилоятида,
📌 28 нафари Тошкент вилоятида,
📌 168 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️ Кеча республикамиз бўйича 324 нафар, шундан Самарқанд вилоятида 153 нафар бемор касалликдан соғайди.
❗️Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3 870 нафар бемор даволанмоқда, уларнинг 232 нафари оғир, 69 нафари ўта оғир аҳволда.