Кимё йўналишида Нобель совриндорлари эълон қилинди
- 09.10.2024 16:28
- 52
- Хориж
Кимё бўйича 2024 йилги Нобел мукофоти оқсиллар бўйича олиб борган тадқиқотлари учун америкалик олим Девид Бейкер ҳамда британиялик олимлар - Демис Ҳассабис ва Жон Жамперга берилди.
Бу ҳақда мукофотни топширувчи Стокгольмдаги Қироллик Каролинска тиббий-жарроҳлик институти хабар берди.
Девид Бейкер мутлақо янги оқсил турларини ажратган. Демис Ҳассабис ва Жон Жамперлар эса мураккаб оқсилларнинг тузилишини башорат қилишнинг сунъий интеллект моделини яратган.
1901 йилдан бери кимё бўйича Нобель мукофоти 115 марта берилган. Мукофот 11 миллион швед кронасини (тахминан 900 минг евро) ташкил этади.
Теглар:
Нобель мукофоти
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!