Физика йўналишида ҳам Нобель совриндорлари эълон қилинди
- 08.10.2024 16:03
- 69
- Хориж
Жон Хопфилд ва Жеффри Хинтон нейрон тармоқларни машина таълими асосида ўқитиш бўйича олиб борган тадқиқотлари учун физика бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлишди.
Улар физика воситаларидан замонавий кучли машина таълимининг асоси бўлган усулларни ишлаб чиқиш учун фойдаланганлар. Жон Хопфилд (АҚШ) маълумотлардаги тасвирлар ва бошқа турдаги нақшларни сақлаши ва қайта қуриши мумкин бўлган ассоциатив хотирани яратди. Жеффри Хинтон (Канада) маълумотлардаги хусусиятларни автоном тарзда топадиган ва шу тариқа тасвирлардаги муайян элементларни аниқлаш каби вазифаларни бажарадиган усулни ихтиро қилди.
Теглар:
Нобель мукофоти
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа