Кобул мактабларида портлаш содир бўлди
- 19.04.2022 17:26
- 74
- Хориж
Кобул ғарбидаги мактабларда содир бўлган портлашларда олти киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар яраланди, дея хабар беради маҳаллий полиция.
“18-мавзедаги Абдул Раҳим Шаҳид номидаги ўрта мактабда содир бўлган учта портлаш шиа миллатига мансуб юртдошларимиз орасида қурбон бўлишига олиб келди”, дейилади ҳуқуқ-тартибот идорасидан РИА Новости олган хабарида.
Аввалроқ манба агентликка Кобулнинг Дашт-и-Барчи туманидаги мактабда портлаш содир бўлгани, олти киши ҳалок бўлиб, ўнлаб кишилар яраланганини маълум қилганди.
Бундан олдин Кобулдаги «Мумтоз» мактаби ҳудудида ва ғарбий қисмида портлаш содир бўлган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, портлаш оқибатида бир неча киши жароҳатланган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!