KOICAда ташкил этилган «Самарқанд стартап инкубатор» марказига келинг!
*Реклама
Самарқанд ишсизларни касб-ҳунарга ўқитиш марказида KOICA гранти асосида ташкил этилган «Самарқанд стартап инкубатор» маркази стартап ғоялар танловини эълон қилади.
Танловда иштирок этиш тартиби:
Самарқанд ишсизларни касб-ҳунарга ўқитиш марказида KOICAнинг PPP (PUBLIC-PRIVATE PARTNERSHIP PROJECT) лойиҳаси асосида очилган стартап инкубатор маркази бўлажак тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадини ўз олдига қўйган. Ушбу марказда энг замонавий усулларда маслаҳат-тренинглар ва дарс машғулотлари олиб борилади. Марказ тадбиркорлар учун кўп муаммоларни ҳал этиш ва бир қанча саволларга жавоб олишга имкон яратади.
Ўзининг инновацион тадбиркорлик ғояларига эга бўлган бўлажак тадбиркорлар “Самарқанд стартап инкубатор” марказига ариза топширади. Ариза қабул қилингандан сўнг белгиланган санада аризачилар ўзларининг лойиҳалари бўйича экспертлар олдида тақдимот қилади. Тақдимотда юқори балл тўплаганлар марказга резидент сифатида қабул қилинади. Марказга қабул қилинган резидентлар учун инкубация ва офис хизаматлари кўрсатилади.
Инкубатор маркази резидентларига кўрсатиладиган асосий хизматлар қуйидагиларни ташкил қилади:
- Замонавий жиҳозланган иш жойлари ва тегишли офис хизматларини кўрсатиш.
- Резидент лойиҳасини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича тадбирларни амалга ошириш.
- Инкубатор марказининг ҳамкорлик хизматлари.
Инкубатор марказининг таълим дастурлари.
“Самарқанд стартап инкубатор” марказида ҳамкорликда кўрсатиладиган хизматлар:
Юридик шахсларни рўйхатга олиш бўйича маслаҳатлар
Бухгалтерия ҳисоби, банк хизматлари, юридик хизматлар, маркетинг хизматлари ва реклама хизматлари бўйича тушунчалар
Патентлаштириш ва лицензиялаш хизматлари
Лойиҳани консултация қилиш
Бизнес ғояларини аниқлаш ва экспертлар кенгашидан ўтказиш
Лойиҳа тақдимотини ишлаб чиқиш
Бизнес режа тузиш бўйича дарс машғулотлари
Замонавий жиҳозланган жой (офис) билан таминлаш
Бўлажак тадбиркорларни маслаҳатчиларга ва менторларга бириктириш
Кореядан келган экспертлар билан семинарлар ўтказиш
Инвесторларни бизнесингизга йўналтириш
Долзарб мавзулар бўйича семинарлар, тренинглар ва курслар ташкил қилиш
Лойиҳа учун молиялаштириш манбаини топиш йўллари
Дизайн, полиграфия химатлари ва бошқалар.
Аризалар бугун, 10 октябрдан 1 ноябргача қабул қилинади. Танлаб олинган номзодлар белгиланган кунда экспертлар олдида лойиҳа тақдимотини ўтказади.
Аризани www.samstartup.uz сайти орқали ёки стартап инкубатор марказига келиб, ходимлар ёрдамида расмийлаштиришингиз мумкин.
Танлов шартлари:
- Аризаларни юридик ва жисмоний шахслар тақдим этиши мумкин.
- Корхонангиз мавжуд бўлса ташкил бўлганига уч йил тўлмаган бўлиши лозим.
- Лойиҳа инновацион янги технологияларга асосланган бўлиб, ишлаб чиқаришга ёки хизмат кўрсатиш соҳаларига йўналтирилган бўлиши керак.
Сизда ғоя бор, бизда эса тажриба. Бизнесингизни бошлаш, ғояни рўёбга чиқариш учун бизнинг имкониятларимиздан фойдаланинг. Биргаликда тез ва самарали ечим топамиз.
Тўлиқ маълумотни www.samstartup.uz сайтидан олишингиз мумкин.
Бизнес -инкубаторга марҳамат!
Манзил: Самарқанд шаҳар, Спитамен кўчаси, 264-“а” уй
Мурожаат учун телефонлар: (99866) 221-73-62
Мўлжал: СамДу педагогика факультети.
Автобуслар машрутлари: 4, 12, 16, 32, 35, 66, 85, 97
Веб Сайт: www.samstartup.uz
Е-маил: samstartup@mail.ru
Телеграм: t.me/samstartup