Колбаса ичидан катта қоғоз чиқди

“GOLD” докторская номи остида ишлаб чиқарилаётган колбасанинг ичидан таъбни хира қилувчи қоғоз чиққан. Бу ҳақда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерацияси маълум қилди.

“Ахир, бу каби эътиборсизлик одамларнинг соғлиғига жиддий зарар келтириши ҳеч гап эмас-ку! Бу каби ҳолатлар такрорланмаслиги учун барчамиз бирдек курашмоғимиз керак. Ишлаб чиқарувчиларни эса инсофга чорлаб қоламиз. Агарда сиз ҳам шундай вазиятга тушсангиз, Ўзбекистон истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 1091 ишон телефонига қўнғироқ қилишингиз ёки ёзма равишда ариза беришингиз мумкин“, дейилади ташкилот хабарида.