Самарқандда 1 тонна истеъмолга яроқсиз гўшт тўхтатиб қолинди

"Самарқанд" ЙПХ масканида "Бухоро-Тошкент" йўналишида ҳаракатланиб келаётган, Бухоро вилояти, Қоракўл туманида яшовчи фуқаро У.Б. бошқарувида бўлган автотранспорт воситаси тўхтатилиб текширилган.

Автомашина юкхонасида ветеринария-санитария ҳужжатларисиз, жами 1000 кг. лаҳм мол гўшти борлиги аниқланган.

Ушбу гўшт маҳсулотлари Навоий вилояти ҳайвонлар касалликлар ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги маркази экспертиза лабораториясининг 2023 йил 14 март кунидаги хулосасига кўра, истеъмолга яроқсиз эканлиги маълум бўлиб, ёқиш йўли билан йўқ қилинди.

Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ҳамда вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси томонидан суриштирув ишларини олиб борилмоқда.