Самарқанддан Тошкентга қарийб 1 тонна яроқсиз гўштни олиб кетаётган юк машинаси тўхтатилди
- 19.06.2023 10:43
- 113
- Самарқанд

“Сирдарё” ЙПХ масканида ўтказилган тадбир давомида "Самарқанд – Тошкент" йўналишида ҳаракатланиб бораётган ISUZU юк машинаси холислар иштирокида тўхтатилиб, текширилганда, Х.Ш. бошқарувидаги автомашина юкхонасида ҳеч қандай ҳужжатларсиз, келиб чиқиши номаълум бўлган 941 килограмм ҳайвон гўшти борлиги аниқланди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.
Вилоят ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази мутахассислари томонидан лаборатория текширувлари учун намуналар олинган.
Ҳозирда аниқланган ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ Тезкор-қидирув хизмати ЖҚБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Теглар:
яроқсиз гўшт
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Айтишув телетанлови: Анъаналар давом этади
- Кеча, 17:59
- Маданият
Ибн Сино меросини биласизми?
- Кеча, 17:55
- Самарқанд
Дунёга машҳур бўлган собиқ “иккичи”лар
- Кеча, 17:45
- Ўқинг, қизиқ!
Мутолаа: Савдогар
- Кеча, 17:16
- Мутолаа