Кореяга олиб боришни ваъда қилган самарқандлик фирибгар устидан жиноят иши очилди

Тошкент шаҳрида фирибгарлик жинояти содир этилди, деб хабар бермоқда Тошкент ИИББ.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 15 июнь куни Бектемир тумани ИИО ФМБга келиб тушган хабарга кўра, 2018 йилнинг март ойида 52 ёшли самарқандлик Мирравшан Х. ТХАЙ кўчасида таниши бўлган 49 ёшли фарғоналик Ҳусниддин С.га ўғли ва икки нафар жиянларини Корея Республикасига ишга юборишга ваъда қилади. Эвазига Ҳусниддин С.дан 1.500 АҚШ доллари олган. Аммо Мирравшан Х. ўз ваъдасида турмасдан пулларни эҳтиёжига сарфлаб юборган.

Ушбу факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.